Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларига 2,5 триллион сўм йўналтирилади
- 11.11.2021 17:04
- 311
- Самарқанд
2022 йилги бюджет харажатларидаги ўзгаришлардан бири — маҳаллабай ишлашнинг янги тизими учун 2,5 триллион сўм маблағ ажратиш режалаштирилгани. Ушбу маблағ бевосита ҳоким ёрдамчилари томонидан тасарруф этилади.
Шунингдек, 2022 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш давлат дастурлари ва тадбирлари учун бюджетдан 20,3 триллион сўм, марказлашган инвестиция харажатлари учун 21,7 триллион сўм ажратиш режалаштирилган.
Бюджет харажатлари самарадорлигини ошириш учун келгуси йилдан 40 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг харажатлари мақсадли индикаторлар асосида шакллантирилади. Бундай индикаторларни ишлаб чиқишда Жаҳон банки, Осиё Тараққиёт банки Европа иттифоқи ва АҚШ ғазначилиги экспертлари ёрдам беради.