Макрон Франциянинг ҳарбий иқтисодиётга ўтишини эълон қилди

Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакат Мудофаа вазирлигига Украина можароси туфайли ҳарбий харажатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди.

“Мен вазир ва қуролли кучлар бош штаб бошлиғидан яқин ҳафталарда ҳарбий дастурлар (бюджети – таҳр.) тўғрисидаги қонунни геосиёсий воқеалардан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқишни сўрадим”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган РИА Новости.

Шунингдек, Макрон Франция “ҳарбий иқтисодиётга кирганини” қўшимча қилди.