Мактабларда дарс соатлари қандай тақсимланади?

Ўқитувчиларнинг иш юкламасини камайтириш, дарс соатларини тақсимлаш талабларини соддалаштириш ва жараённи янада шаффоф ҳамда адолатли ташкил этиш мақсадида тегишли Низом тасдиқланган.

Низом билан шу вақтга қадар амалда бўлган дарс тақсимоти устуворлик мезонлари 19 тадан 10 тага қисқартирилган.

Жорий йил 1 августдан бошлаб:
- олий малака тоифасига эга ўқитувчилар (педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);
- миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчилар (сертификатнинг белгиланган даражаси ва амал қилиш муддатига кўра);
- биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар (педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);
- иккинчи малака тоифасига эга ўқитувчилар (педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);
- олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
- қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар (ўқитувчида қайта тайёрлаш мутахассислиги бўйича мазкур банднинг иккинчи – олтинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда тааллуқлилигига кўра тегишли кўрсаткичлар мавжуд бўлган ўқитувчилар билан тенг устуворликка эга бўлади);

ўриндошлик асосида ишлаётган олий маълумотли ўқитувчилар;
- педагогика йўналиши бўйича учинчи ва ундан юқори курс талабалари;
- олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар (фақат бошланғич синфларда дарс берувчи ўқитувчилар учун);
- олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.

Бошланғич синфларда дарс соатларини тақсимлашда ўқитувчининг бошланғич таълим мутахассислигига эгалиги ёки ушбу фанни бошланғич синфларда ўқитиш методикаси бўйича таълим олганлиги инобатга олинади.