Мамлакатимизда онкологик ёрдам кўрсатиш тизими тубдан такомиллашди
– Президентимизнинг 2017 йил 4 апрелдаги қароридан сўнг мамлакатимизда аҳолига онкологик ёрдам кўрсатиш тизими тубдан такомиллашди, – дейди Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали раҳбари М.Жўраев. – Самарқандда илк бор қизилўнгач саратони бўйича мураккаб жарроҳлик амалиёти, меъда саратони бўйича кенгайтирилган гастрэктомия ва бир вақтнинг ўзида сунъий ошқозон ясаш амалиёти йўлга қўйилди. Шунингдек, ўпка саратони, кўкс оралиғи ўсмалари бўйича юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажарилди. 10 дан ортиқ ходимларимиз Ҳиндистон, Туркия, Россия давлатларидаги тиббий муассасаларда малака ошириб қайтди. Айни пайтда россиялик ҳамкасблар ёш мутахассисларимиз учун маҳорат сабоқлари ўтиб, ўзаро тажриба алмашмоқда. Биргаликда беморлар кўрикдан ўтказилиб, хулосалар берилмоқда.
Ўз мухбиримиз.