Марказий Осиёда илк бор “Интернатионал Астронаутиsал Sонгресс 2028” Самарқандда бўлиб ўтади

Сидней шаҳридаги конгрессда бугун шундай қарор қабул қилинди. Албатта, Ҳиндистон ва Баҳрайн каби давлатлар билан ушбу танловда рақобат қилиб, ютиш осон бўлмади.

600 йил аввал Мирзо Улуғбек расадхона ва мадраса қуриб Самарқандни илм-фан марказига айлантирган бўлса, 2028 йилда космос йўналишидаги дунёнинг энг катта тадбири Самарқандда ўтиши, албатта, учинчи ренессанс асосини бошлаб берган Президентимиз томонларидан олиб борилаётган ишларнинг дунё ҳамжамияти томонидан ўзига хос эътирофидир.

Ушбу тадбир сабаб мамлакатимизга 10 мингдан ортиқ сайёҳлар келади, асосийси, юртимиз ёшларини илм-фанга қизиқишларини янада оширишга хизмат қилади.

Замонавий техноинновациялар пешқадами, SpaceX va Tesla компаниялари асосчиси Илон Маскнинг ҳам ушбу нуфузли анжуманда иштирок этиши кутилмоқда.

ПС. Танлов учун тайёрлаган видеолавҳамиз Янги Ўзбекистон даврида юртимизни қандай жозибадор маконга айланганини кўрсатиб берган.