Марзия опанинг кутубхонаси

Пахтачида ҳашар йўли билан, Президентимизнинг 5 ташаббуси ижроси доирасида таъсис этилган маърифат маскани барпо этилди.

- Сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи ташаббуси билан ҳамда фидойи инсонлар ёрдамида қишлоқ ўртасида кутубхона, сартарошхона ва бошқа хизмат шохобчалари учун чиройли бино барпо қилинди, - дейди кутубхоначи, фахрий ўқитувчи Марзия Ёрқулова. – Кутубхонамиз туман ҳокимлиги, хўжалик раҳбари, “Зарафшон” газетаси таҳририятининг қўллаб-қувватлаши натижасида бой китоб фондига эга бўлди.

Дарҳақиқат, бугун кутубхонанинг китоб фонди икки мингдан ошди. Бу ерда мутолаа учун шароит яратилди. Президентимизнинг ёшлар камолоти билан боғлиқ 5 ташаббуси моҳияти ҳақидаги панно, ижодий танловлар ғолиблари чизган расмлар залга ўзгача чирой бағишлаган.

Кутубхона ҳозирда Урганжи ва Оқтепа маҳаллалари аҳолиси, айниқса, ёшларнинг севимли масканига айланган.

Иззатулла НОРҚУВВАТОВ.