"Масала зудлик билан жойида ўрганилади": Ноқонуний қурилиш билан боғлиқ вазиятга Самарқанд шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди
Кеча, 5 сентябр куни Самарқанд шаҳридаги Улуғбек маҳалласидан таҳририятга келган мурожаат асосида "Ноқонуний қурилиш бизнинг маҳаллага ҳам етиб келди" сарлавҳали хабар эълон қилинган эди. Унда мурожаат эгалари ҳудудда яшовчилардан бири қурилиш ишларини қилаётиб "халқнинг ҳақи" бўлган кўчага чиқиб кетганини маълум қилган.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Унга кўра, ҳолатни зудлик билан ўрганиш белгиланган.
"Ушбу мақоладаги ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, хабардаги мурожаат тезда назоратга олиниб, масъуллар томонидан ўрганилиши белгилаб олинди.
Ўрганиш ишлари давомида ноқонуний ишга қўл урганлик ҳолатлари аниқланса белгиланган тартибда қонуний чоралар кўрилиши таъминланади.
Ҳолат бўйича қўшимча ахборот берилади", дейилади ҳокимлик хабарида.