Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Масалага ечим топилди - автотураргоҳ очилди

Жорий йилнинг 6 октябр куни Зарневс.уз расмий веб-сайтида “Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари маркази олдидаги автотураргоҳ нима мақсадда қурилган?” ҳамда “Бизга фақат бино берилган. Ҳовлида одамларга қулайлик яратолмаймиз” сарлавҳали танқидий хабарлар эълон қилинган эди.

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси мазкур хабарларга жавобан бу автотураргоҳ тадбиркорга қарашли эканлиги, Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари марказига келувчи фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида тадбиркор билан ушбу автотураргоҳни ишга тушириш борасида музокара олиб борилаётганлигини маълум қилган эди.

“Каюмов Строй Инвест” МЧЖ масъуллари билан бўлиб ўтган музокаралар натижасида муаммо ижобий ҳал этилди. Бугун, 11 октябрдан бошлаб мазкур автотураргоҳ ишга туширилди ҳамда марказга келувчи фуқаролар учун хизмат кўрсатишни бошлади.

ДХА Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати.