Масъулиятсиз ота 15 кунга қамалди

Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Олимжон Ҳамроқуловдан ундирувчи Насиба Эшманованинг фойдасига бир нафар фарзандини моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.
Қарздор О.Ҳамроқуловнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли давлат идораларига сўров хатлари юборилган бўлиб, унга кўра қарздор номига расмийлаштирилган мол-мулклар аниқланмаган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор О.Ҳамроқулов бир неча марта огоҳлантиришларга қарамасдан 2008 йилнинг февраль ойидан буён алимент тўламай келаётганлиги аниқланди.
Қарздор О.Ҳамроқуловнинг алимент қарздорлиги ҳисоб-китоб қилинганда бугунги кун ҳолатига 37 миллион 197 минг сўм қарздорлиги мавжуд.
Қарздордан алимент қарздорлигини ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47(4)-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарлик масаласини кўришлик учун Булунғур тумани маъмурий судига юборилган.
Булунғур тумани маъмурий судининг қарори билан қарздор О.Ҳамроқуловга нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.
Мажбурий ижро бюроси Булунғур тумани бўлими.