Махсус поезд рейси орқали Самарадан мингга яқин юртдошимиз олиб келинди

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Самара вилоятидан олиб келиш учун “Тошкент – Кинел –Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.  

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 31 август куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 922 нафар юртдошларимиз билан “Кинел” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди. 

Мазкур поезд 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда вилоятдаги карантин зоналарига етказилди.   

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати