Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мехико шаҳрида поезд ва метро кўприги қулаб тушди

Мехико шаҳрида поезд билан бирга метро кўприги қулаб тушди, деди Мексика пойтахти мэри Клаудия Шейнбаум ҳалокат содир бўлган жойга бораётганини маълум қилиб.

"Мен воқеа жойига 12-қаторда кетяпман, етиб борганимда хабар бераман", дея ёзган Шейнбаум ўз Twitter'ида.

Адвокат Эдгар Амбрис ўзининг Twitter'даги блогида қулаб тушган кўприк ўртасида ётган икки поезд вагони суратини жойлаштирди.

ОАВ маълумотларига кўра, ҳодиса Мехико шаҳрининг жануби-шарқида, Оливос ва Тесонко станциялари яқинида содир бўлган.

Фавқулодда хизматнинг дастлабки маълумотларга кўра, кўприк қулаши оқибатида 23 киши ҳалок бўлган, 100 га яқин киши киши жароҳатланган.