Мўғулистон - Ўзбекистон: Аграр соҳадаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Мўғулистон Ҳукумат ишлари бошқармасининг ҳудудий бошқарув ва мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Пурев Зоригтбаатар бошчилигидаги делегация юртимизга келди.

Тошкент шаҳрида икки мамлакат делегациялари ўртасида “Яшил энергетика” лойиҳаларини муҳокама қилди. Шунингдек, агросаноатни ривожлантириш, ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентликлари фаолияти билан танишув, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, соҳадаги илмий-тадқиқиот институтлари, инновацион марказлар ва агрохизматлар марказлари фаолияти билан танишишди.

Меҳмонлар, шунингдек, вилоятимизга ҳам ташриф буюриб, Самарқанд туманидаги “Оқ Амур балиқлари” фермер хўжалигида интенсив балиқчилик фаолияти билан танишди. Унда Қўшработ ва Оқдарё туманларидан фермерлар ҳам иштирок этди.

Учрашув давомида замонавий технологиялар, тажриба алмашиш ва ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниб, якунда ўзаро меморандум имзоланди. Мазкур ҳамкорлик балиқчилик соҳасини янада ривожлантириш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Шундан сўнг Жомбой фуманидаги “Bog'bon” ин-витро лабораториясида ток ва мевали кўчатлар етиштириш, иқлим шароитидан кевлиб чиқиб кўчат танлаш ва парваришлаш билан боғлиқ жараёнлар билан танишди.