ЖССТ Хитой ва Мўғулистонда қайд этилган қора ўлатни хавфли, деб ҳисобламаяпти
- 07.07.2020 16:50
- 184
- COVID-19
Бироқ вазият кузатилмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий вакили Маргарет Харрис 7 июль куни ўтказилган брифингда маълум қилди.
“Айни вақтда биз Хитой ва Мўғулистон ҳукумати билан биргаликда касаллик хуружини кузатяпмиз. Бугунги кунга келиб касаллик хавфи юқори, деб ҳисобламаймиз. Аммо вазиятни эътибор билан кузатяпмиз”, деди у.
Бир неча кун илгари Хитой ва Мўғулистонда қора ўлат ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисида маълум қилинган эди. Айни вақтда вазият тўлалигича назоратга олингани ҳақида айтилмоқда.