Мунажжимлар башорати: Илон йилида бизни нима кутмоқда?
Янги 2025 йил 2024 йилги оғир кабиса йилидан кейин кўпчиликка тинчлик олиб келади. Мунажжимларнинг таъкидлашича, йил имкониятларга бой бўлади: сайёралар оддий одамлар ҳаётида ҳам, геосиёсий вазиятда ҳам катта ўзгаришли ноёб конфигурацияларни ҳосил қилади.
Хитой мунажжимлар башоратида илон ҳурматга сазовор «ҳайвонлар»дан биридир. У ақл ва донолик рамзи, мослашувчан ва айёр ҳисобланади. Бу фазилатлар туфайли у ўзгаришларга осонгина мослашади.
Унинг характерига келсак, у бошқа буржлардан донолик, эҳтиёткорлик, вазминлик ва жозибадорлик каби фазилатлари билан ажралиб туради. Бу эпчил стратег ва мутафаккир, келажакда кўплаб ҳаракатлар истиқболларини ҳисоблашга қодир.
Кўпчилик ҳаётга одатий ёндашувларини қайта кўриб чиқади, шунингдек, ўсиш, касбий ривожланиш ва шахсий ҳаётдаги бурилиш учун илгари пайқамаган имкониятларни ишга солади. Янгиликка очиқлар учун йил имкониятга бой.
Илон йили узоқ муддатли, кўп йиллик режаларини тузиш, мартаба, бизнес ва ижодда "мураккаб" режаларни дадил амалга ошириш учун қулай. Судралувчи қийин масалаларда оқилона қарорлар қабул қилишга ёрдам беради. Лекин, албатта, танганинг бошқа томони - Илоннинг камчиликларини ҳисобга олиш керак. Булар пассивлик, айёрлик, ёлғончилик ва ялқовликда ифодаланиши мумкин.
Илоннинг ўзига хос хусусиятларидан бири – унинг тери ташлашидир. Демак, илон йили, бу – янгиланиш йилидир. Ўзгаришларга тайёр туринг. Илон мақсадли ва интилувчан бўлса-да, сабрли ва қарор қабул қилишга шошилмайди.
Йил профессионал ўсиш учун янги имкониятларни тақдим этади. Аммо муваффақиятга эришиш учун қатъият талаб этилади.
Илон соғлиғингизга жиддий эътибор талаб этади. Янги спорт ёки хоббини синаб кўринг. Мунтазам жисмоний фаолият, тўғри овқатланиш ва етарли дам олиш йил «эгаси» учун жуда зарур.
Янги йилни қарзларсиз бошлаш ва ваъдаларни бажаришга урғу бериш лозим. Илон жанжални ёқтирмайди. Атрофингизда, оилада низолар бўлмаслигига ҳаракат қилинг.
Янги йил ва унинг рамзи – доно Илон ҳаётингизга қувонч, бахт ва омад олиб келсин.
Г.Холдорова тайёрлади.