Мустақилликка 34 йил: Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади.

Худди, ота-онани норизо этиб бўлмаганидек, Ватанни ҳам ёмонотлиқ қилишдан сақланиш керак. Ватан мустамлака ёки мустақил бўладими, бунинг аҳамияти йўқ. У барибир Ватанлигича, муқаддаслигича қолаверади

Ислом таълимотида ота-она каби Ватан ҳам улуғланадиМусулмон киши Ватанга нисбатан турли бўҳтонлар, гина-кудуратлар, норозиликлар билдиришдан қайтарилади.

Марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг мураккаб ҳаёт йўли ҳам бунга ёрқин мисолдир. У киши вазият тақозоси билан бир неча йиллар хорижда яшашга мажбур бўлади. Дунёга машҳур уламо мусофирликда ўтказган кунларида Ватанимиз ҳақида бир оғиз ҳам салбий фикр билдирмайди. Ҳатто бунга чақирилса-да кескин рад жавобини беради. Бу олимнинг иши эмаслигини қатъий билдиради. Синовлар ортда қолиб Ватанга қайтиш имконияти пайдо бўлиши билан юртни ихтиёр этади. Ватандошлари билан ёруғ юз ила дийдор кўришади. Мана ибрат. Мана салоҳият. Аллоҳ ул зотни раҳматига олсин!

Инсон ҳаёти турли синовлардан, баланд-пастликлардан иборат. Нима бўлганда ҳам ота-она ва Ватан номига эҳтиёткорона ёндашиш зарур.

Бир ўйлаб кўринг, ота-онаси ва Ватанидан кечган, нолиган одамдан нима кутиб бўладиБундайлар учун муқаддас яна нима бор? 

Менинг назаримда қандай аҳволга, вазиятга тушишимиздан қатъий назар, аввало, Яратгандан, кейин Ватандан, ота-онадан норизо бўлишга ҳақимиз йўқ. Аллоҳ барчамизни бундай юзи қораликдан асрасин.

Хизмат тақозоси билан хорижда кўп бўлишга тўғри келади. Тўғрисини тан олиш керак, қандай яхши шароитда бўлишимиздан қатъий назар кун санайман. Тезроқ Ватанга қайтишга интиламан.

Ҳаёт бор экан, муаммолар, камчиликлар бор. Аслида уларни бартараф этиш ҳам ўзимизнинг қўлимизда

Ватан айбдор эмас

Адолатсизлик нималигини, унинг юки қанчалик оғир эканлигини биз сингари катта авлод вакилларидан сўраш керак. Ўз танамда синаб кўрганман. Лекин, Ватанимга бўлган муҳаббат ҳеч қачон сўнмаган.

2016 йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёев инсон қадри деган бебаҳо неъматни бизга қайтариб берди. Тупроққа тенг бўлган қадр. Топталган қадр. Тушовланган қадр. Хўрланган қадр... Жамиятдан чиқариб юборилганлар, яккаланганлар, ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлганлар, додини кимга айтишни билмай юрганлар ярасига малҳам қўйди.

Оғир, қийин даврларда ҳам Ватан, ота-она каби улуғ туйғуларни қалбимизнинг энг тўрига жойлашимиз зарур. Ватан олдидаги бурч ва масъулият абадий қолади. Аждодлардан авлодларга ўтади

Чингиз Айтматовнинг «Қиёмат» романида Олтовлон ва еттинчиномли ҳикоя келтириладиКўп ўтмай ҳаммамиз бегона юртларга тарқалиб кетамизПешонада борини кўрамиз. Келинглар, она-Еримиз билан, нони-тузимиз билан хайрлашайлик. Видолашгач, ҳарким ўз йўлига кетади. Биз ўзимиз билан тариқча нарса олганимиз йўқ. Ватанни олиб кетиб бўлмайди. Фақат соғинч ва армонларимизни олиб кетамиз…”

Олтовлон ва еттинчи гарчи Ватандан айро тушаётган бўлса-да, Ватаннинг муқаддаслигига дахл қилмайди. Ватан бизни сиғдирмади, демайди. Улар на Ватанидан, на ватандошларидан нолишмайди. Балки мардларча қарор қабул қилишади. Шу кичик бир эпизодда ҳам, олам-олам маъно мужассамлашган.

Ватандан ташқарида Ватан йўқ. Инсоннинг ота-онаси ҳам, Ватани ҳам ягона бўлади. Бу борада баҳслашиш ярамайди.

Мен Ватани ҳақида бўлар-бўлмас гаплар тарқатаётганларга ачинаман. Кимларнидир ноғорасига ўйнаётганлар ожиз, нотавон кимсалардир.

Ватани ҳақида бир нохуш хабарни кутаётганлар, Ватанни муаммоларини ошкор қилаётганлар, Ватан ҳақида турли хил иғво ва бўҳтонларни бор овози билан айтаётганлардан ҳазар қиламан.

Ватан сўзи билан виждон сўзи ёнма-ён қўйилишибирга туриши зарур. Ватан ҳақида гапираётганингизда виждонингизни ўртага қўйинг. Ажодларингизни, авлодларингизни тавқи ланъатда қолдирманг

Бу Ватан кимларни кўрмаган. Кимлар ўтмаган бу заминдан. Лекин Ватан мангу қолган.

Улуғ аждодларимиз меросини ўрганаётган олимларимизуларни ўз Ватани ҳақида ёмон фикр билдирмаганликларига эътибор қаратишади

Гарчи, қанчадан-қанча улуғларимиз Ватандан узоқда, ўзга юртларда яшаган бўлса-да, баъзилари бегона тупроқларда қолиб кетса-да, доимо Ватанини улуғлаган. Ватанини қумсаган, соғинган. Бунга кўҳна тарихимизда мисоллар жуда кўп.

Ҳар қандай гуноҳни кечирса бўлади. Фақат, Ватан ва ота-она олдида қилинган гуноҳдан ташқари.

Бу ҳақиқат машҳур кинорежиссёр, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Зулфиқор Мусоқовинг «Ватан» фильмида ҳам яққол номоён бўлган.

“Ватан” фильмида ўғил отасига савол беради. Сизга нима берди Ватанингиз? Шу Ватанингизни деб, ўз номингиздан, ота-онангиздан, уй-жойингиздан, севган ёрингиздан айрилдингиз. Бутун ҳаётингиз барбод бўлди. Ватан деб жанг қилдингиз, қон тўкдингиз, азоб чекдингиз. Хўш, Ватанингиз нима берди сизга? Шунда ота жавоб беради: Ватан ҳам онадай, ундан таъма қилиш гуноҳи азим. Ватан, мана бу мовий осмон, мана бу ер, мана бу оқиб турган сой, мана бу кенг дала…

“Ватан” фильмини ҳар гал кўрганимда бўғзимга аччиқ кўз ёш тиқилади. Ватан ҳақидаги тасаввурларимдан кўнглим тўлмайди

Ватанни яхши кўрмасдан ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди. Ватан севгиси илҳом беради, куч беради, қанот беради

Ватан биздан эмас, биз Ватандан қарздорман

Хорижга бориб билим олиш, тажриба алмашиш муҳим. Ўрганган илмларимизни эса Ватан равнақи, тараққиёти йўлида сарфлашимиз зарур

Бой Ватанни, гўзал Ватанни, фаровон Ватанни орзу қиламиз. Лекин уни ким яратиши керакАлбатта, биз.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев хорижда ишлаётган қанчадан-қанча юртдошларимизни Ватанимизга чорлади. Уларни муносиб иш, етарли маош билан таъминлади. Бунинг натижасида илм-фанимизга хорижнинг илғор ютуқлари бевосита кириб келди. Қисқа вақтичида улар ўзларининг илмий мактабларини ҳам яратишга киришди. Четдан қайтиб келганларни рағбатлантириш тизими пайдо бўлди. Бундан Ватанимиз ҳам ватандошларимиз ҳам ютди, деб ҳисоблайман.

Ҳар бир инсон тақдир ҳукми билан қаерда яшашидан қатъий назар унинг қалбида Ватани бор. Ватанига бахшида этадиган меҳри бор, муҳаббати бор. Фарзандлик бурчи ва вазифалари бор.

Бугунги кунда бизнинг яқин ҳамкоримиз Калифорния университети профессори, биология фанлари доктори, Нью-Йорк фанлар академияси, Америка ҳужайра биологияси, микробиологлар ҳамда халқаро ОИТС жамиятларининг аъзоси, асли ўзбекистонлик Шароф Тўғизовнинг ҳаёт йўли ҳам бунга мисол бўла олади. У 35 йилдан бери АҚШда яшайди. 2023 йилда Самарқанд давлат университети талабалари ва уларнинг ота-оналари учунЎзингизга ишонингномли фильм тайёрланди.  Фильмда оддий оиладан чиқиб, билим, таълим олиш орқали юқори натижаларга эришган қаҳрамонларнинг ҳаёт йўли акс эттирилган.  Мазкур фильмни тайёрлашда Шароф Тўғизов билан  алоқа ўрнатдик. Бугунги кунда олим биз билан ҳамкорликда катта илмий лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Самарқанд давлат университети профессори, кимё фанлари доктори, «Шуҳрат» медали соҳиби Хуршид Бозоров Хитой Фанлар академиясининг Шинжон техника физика-кимё институтида 10 йилга яқин ишлади. У 2022 йил Самарқандга қайтиб келди. Катта маош, қулай шароитни ташлаб Ватанга интилди. Билим ва кучини Ватан ривожига бағишлашга аҳд қилди. Унинг ташаббуси билан Самарқанд давлат университетида саратон касаллигига қарши дори воситалари яратиш лабораторияси ташкил этилди. Мазкур амалий лойиҳани бажариш учун Инновацион ривожланиш аганетлигининг 8 миллиард сўмлик грантини қўлга киритди. Бугунги кунда 4 нафар хитойлик олим ушбу лабораторияда ҳамкорликда тадқиқот олиб бормоқда. Шунингдек, бир қатор давлатлардан келган ҳамкорлик таклифлари ўрганилмоқда. 7 нафар самарқандлик тадқиқотчилар PhD ва DSc диссертацияларини ҳимоя қилиш учун илмий изланишлар олиб бормоқда.

Жаҳоннинг энг машҳур физик олимларидан бири, асли ўзбекистонлик Анвар Зоҳидов АҚШ фуқароси. 30 йилдан буён Америкада яшайди. Америка физика жамияти аъзоси, Далласдаги Техас университети қошидаги Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нанофотоника ва оптоэлектроника лабораторияси ҳамраҳбари...

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармонига биноан 2023 йилда Анвар Зоҳидовга Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” унвони берилди. Бундан руҳланган олим худди шу йили Самарқанд давлат университетида ташкил этилган, Марказий Осиёда ягона бўлган, Квант марказига илмий раҳбарлик қилмоқда.

Анвар Зоҳидов раҳбарлигидаги Самарқанд давлат университети Квант маркази ходимлари жорий йилнинг август ойида Жаҳон банки MUNIS фондининг 600 минг АҚШ доллари миқдоридаги WB BIRD ҳамда ноябрь ойида 200 минг АҚШ долларидаги PRIM грантини қўлга киритди.

Анвар Зоҳидов Самарқанддаги суҳбатларимиздан бирида шундай деган эди:

- Мен ўттиз йил давомида Ватан соғинчи билан яшадим. Қаерда бўлсам ҳам қалбим Ватанимда, Ўзбекистонда эди. Она юртимни жон-дилимдан яхши кўраман. Тақдир экан. Анча йил узоқда бўлдим. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ватанпарварлиги, миллатпарварлиги, илмпарварлиги, меҳри мени юрагимни яна қайта Ўзбекистонга олиб келди. Онадан янги туғилгандай бўлдим. Аллоҳ қанча умр берса Ватанимга хизмат қиламанВатаним олдидаги фарзандлик бурчимни ўтайман. Шавкат Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистонида илм-фаннинг улкан кашфиётлари яратилишига ишонаман...

Мақоламизни бежиз Ватан ва Виждон деб номламадик. Менинг назаримда Ватан ҳақида ёзаётганимизда, гапираётганимизда ўртада албатта ВИЖДОН туриши керак.

Рустам Холмуродов,

Самарқанд давлат университети ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси.

***

P/s: Бугун замонамизнинг етук олими, жамоат арбоби Рустам Ибрагимович Холмуродовнинг туғилган куни.

Р.Холмуродов 1949 йил 16 августда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. 1972 йил Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини саноат-фуқаролик қурилиши мутахассислиги бўйича тугатган.

Меҳнат фаолиятини 1977 йил Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти темирбетон ватош қурилмалари кафедраси ассистенти, катта ўқитувчиси вазифасидан бошлаган. Кўп йиллар таълим соҳасида фаолият юритган.

2003-2004 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаган.

Рустам Холмуродов 2016 йилдан буён Самарқанд давлат университети ректори.

2017 йилда “Эл-юрт ҳурматиордени билан мукофотланган. 2022 йилда “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” фахрий унвони билан тақдирланган.