Мусулмонлар идораси Рамазон ҳайитининг илк кунини белгилаш учун ҳилолни кузатиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди
- 18.04.2023 17:11
- 251
- Долзарб
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб кутиб олиш, Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ҳилолни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ фаолият юритмоқда.
Мазкур ишчи гуруҳнинг вакиллари юртимизнинг турли ҳудудларида ҳамда АҚШ, Туркия, Жанубий Корея ва Россия минтақаларида ҳам кузатиш ишларини олиб бормоқда.
Таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайитининг биринчи куни – Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорлик асосида кузатишмоқда.
Ушбу ишчи гуруҳ кузатиш натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашига тақдим этади.
Рамазон ҳайитининг биринчи куни ҳақидаги маълумотлар Уламолар Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тегишли хулосалар қабул қилинади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Саводсизлик сари...
- Ҳозиргина
- Жамият
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа