Мусулмонлар идораси ва дин ишлар бўйича мутасаддилар афв этилган фуқаролар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 92 нафар фуқаро афв этилган эди. Ана шундай фуқароларнинг 14 нафари Самарқанд вилоятидан.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси Усмонхон Алимов ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов афв этилган Каттақўрғон, Нарпай, Иштихон туманларида яшовчи 4 нафар фуқаролар билан учрашди. Суҳбатдошлар Президентимиз томонидан қабул қилинган ушбу қарорнинг аҳамияти, тинчлик-хотиржамликнинг қадрига етиш, шукр қилиб, ота-оналарининг дуосини олган ҳолда жамият ва динимизга хизмат қилишга чақирилди.
Сўнг фуқароларга муфтий қаламига мансуб диний-маърифий адабиётлар, “Вақф” хайрия жамғармаси томонидан озиқ-оват маҳсулотлари топширилди.
Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги.