Наманганда шифокорлар жажжи бемор ҳаётини сақлаб қолди

Шу йил 2 январь куни соат тахминан 12.55ларда кома ҳолатига тушиб қолган бир ёшу уч ойлик косонсойлик Ж.М. ота-онаси томонидан Наманган шаҳридаги "Medium mega med servis" МЧЖга қарашли хусусий клиникага келтирилади.

Маълум бўлишича, ўша куни ота-она болаларини истироҳат боғига олиб келган. Кутилмаганда кичик фарзандида юқори иситма туфайли талваса хуружи кузатилган. Агар зудлик билан чора кўрилмаса, бола нобуд бўлиши мумкин эди...

Клиника раҳбари бошчилигида тезкорлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Натижада боланинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Ҳозирда бемор болакайнинг аҳволи барқарор, дея хабар бермоқда соғлиқни сақлаш вазирлиги.