Нарпайда қўшни давлат университетига ўқишга киритиш ва кўчириб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди
- 26.04.2022 12:34
- 201
- Ўқинг, қизиқ!
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Нарпай тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда фуқаро С.Х. ўзгалар мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни кўзлаб, фуқаро М.нинг Ўш технология университетидаги ўқишини 1 400 АҚШ доллари эвазига Самарқанд давлат университетига кўчириб беришни ҳамда 2 нафар фуқаронинг ҳар бирига 800 АҚШ долларидан ҳисоблаб, 1 600 АҚШ доллари эвазига Чимкент шаҳридаги “Мухтор Авезов” номидаги институтга 2-курсдан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, жами 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!