Нарпайдаги маҳаллада бир кунда янги корхона, маҳалла учун бино, ЙҲХБ туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш биноси ва хусусий клиникаси фойдаланишга топширилди
Тумандаги Саловат маҳалласида Конституция куни муносабати билан бир қатор тадбирлар ташкил қилинди.
Дастлаб 4 мингдан зиёд аҳоли ва 150 нафар ҳарбий хизматчилар ҳамроҳлигидаги "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида бўлиб ўтган юриш марафони бўлиб ўтди.
Марафондан сўнг, Саловат маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Зулайхо Маҳкамова, «Нуроний» жамғармаси республика Бошқаруви раиси, Ўзбекистон қаҳрамони, сенатор Содиқжон Турдиев, вилоят ҳамда туман масъуллари иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишлаб ташкил қилинган байрам шодиёналари бўлиб ўтди.
Шу қаторда, Саловат маҳалласида бир қатор янги хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш объектларининг очилиш маросимлари ҳам бўлиб ўтди.
Жумладан, қайта таъмирланган Саловат маҳалласи биноси, Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ тўртинчи туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш гуруҳи учун қурилган бино, уй-рўзғор буюмлари учун плёнкали пакет ишлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган "NARPAY IDEYAL" оилавий корхонасининг биноси ҳамда стоматология, УЗИ, кардиология каби тиббий хизматларни кўрсатишга мўлжалланган "Soliha DENT" хусусий клиникаси фойдаланишга топширилди.
Тадбирлар сўнгида эса бир қатор фаол фуқаролар вилоят ва туман ҳокимлигининг ташаккурномалари билан тақдирланди.