"Nexia 3" эгасидан навбатдаги ғаройиб савол: Қарздорлик бўлса тунда ҳам ҳаракатланиб бўлмайдими?
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси қидирув органлари томонидан йўл қоидасини бузиб, қатор жарималарини тўламаган қарздор фуқароларни аниқлаш ва улардан жарималарни ундириш ҳамда автотранспорт воситаларини жарима майдончаларига киритиш тадбирлари ўтказилмоқда.
Жумладан, 23 сентябрь куни "Nexia 3" ҳайдовчисининг 22 та маъмурий жарималари бўлса-да, МИБ томонидан қидирувда эканлигини пайқаб фақат тунда ҳаракатланган.
Тадбир давомида, ушбу автомашина маҳалла ички кўчасида ҳаракатланаётганлиги аниқланиб, вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
Қарздор ғаройиб савол билан мурожаат этган: "қарздорлик бўлса тунда ҳам ҳаракатланиб бўлмайдими?"
Барча жарималар тўлангандан сўнг автотранспорт воситаси жарима майдонидан чиқарилиши, акс холда автотранспорт воситаси аукцион савдоларига чиқарилиши тушунтирилган.