Номаълум сабабларга кўра расмийлаштирилган "Онлайн кредит" васвасаси
Самарқандда яшовчи икки нафар фуқаро ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра улардан бирининг номига 13 миллион 500 минг сўм, иккинчисининг номига 12 миллион 300 минг сўм онлайн кредит расмийлаштирилганлигини ва айбдор шахсга қонуний чора кўришликни сўраган.
Тезкор-қидирув хизмати киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Самарқанд шаҳрида яшовчи Н.С. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, гумонланувчи Н.С. жабрланувчилар - Т.К. ва Р.З.га "СМС" хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, уларнинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва уларнинг номидан 13 миллион 500 минг сўм ва 12 миллион 300 минг сўм онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида бу пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.