Нью-Йорк аэропортлари "Анри" бўрони туфайли баъзи рейсларни бекор қилди
Нью-Йоркдаги «Жон Кеннеди» ва «Ла-Гуардия» аэропортлари, Нью-Жерсидаги «Ньюарк» аэропорти «Анри» тропик бўрон хавфи туфайли баъзи рейсларни бекор қилди, деди Нью-Йорк ва Нью-Жерси порт маъмурияти раҳбари Жерси Рик Коттон.
"Бугун эрталаб Ла-Гуардиа рейсларининг 23 фоизи тўхтатилди. «Жон Кеннеди» аэропорти рейсларининг 11 фоизи ва «Ньюарк»да 22 фоиз рейслар бекор қилинди", деди Коттон матбуот анжуманида. Фавқулодда штаб ишга туширилди - барча алоқалар ушбу шошилинч иш марказлари орқали мувофиқлаштирилади.
Унга кўра, ёмғир, шамол ва умумий об-ҳаво шароитига қараб, бошқа рейслар ҳам бекор қилиниши мумкин. Ҳозирча аэропорт ҳудудларида сув тошқини кутилмаяпти.
21 август куни Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо Нью-Йоркнинг бир қанча туманларида фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Губернатор штат аҳолисини огоҳлантиришга жиддий ёндашишга, электр таъминотининг узилишларига тайёргарлик кўришга, зарур маҳсулотларни захирага олиш ва сув тошқини эҳтимоли мавжуд жойга чиқмасликка чақирди.