Полиция устига антисептик сепиб олган эркакни тасодифан ёқиб юборди

Нью-Йоркнинг Катскилл шаҳрида полициянинг электрошокер қўллаши оқибатида бир киши ёниб кетди, деб ёзади NBC News.

Қайд этилишича, полиция бўлимига келган, олдиндан устига антисептик сепиб олган 29 ёшли йигит ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан жанжал қилган. Ҳуқуқбузарни тинчлантириш учун полиция ходими электрошокердан фойдаланган. Оқибатда йигит ёна бошлаган ва оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Полиция бошлиғи Дарлинг бу биринчи бундай воқеа эмаслигини таъкидлади. Маълум қилинишича, прокуратура тергов ишларини бошлаган.

“Полиция бошлиғи вазиятни “даҳшатли” деб атади ва ҳозирда Грин туман прокуратурасида тергов давом этаётганини айтди”, дейилади нашрда.

Дарлингнинг қайд этишича, унинг зобитларида ёзиш мосламалари йўқ. Бироқ улар терговга участка камераларидаги ёзувларни тиркашган.