"Uzbekistan Airways" Нью-Йоркка бориш ва қайтиш учун чегирма эълон қилди
"Uzbekistan Airways" 2023 йил 7 февралдан 10 апрелгача "Тошкент – Нью-Йорк" ва қайтиш йўналиши бўйича амалга ошириладиган барча авиақатновларнинг эконом ва бизнес-класс тарифларига 20 фоиз махсус чегирма тақдим этди.
Чегирманинг шартлари:
Чегирма салонда жой эгалламайдиган ва 2 ёшгача бўлган болалар учун амал қилмайди;
- Авиачипта қайтарилганда/қайта бронлаштирилганда/қайта расмийлаштирилганда тарифга тақдим этилган чегирма авиачиптани қайтариш/қайта бронлаштириш/NO-SHOW учун ундириладиган йиғимларга нисбатан қўлланилмайди, болалар учун белгиланган тартибда (25 фоиз чегирма билан) ундирилади. Қисман фойдаланилган авиачипта пулини чегирма тугагандан кейинги кунда қайтармоқчи бўлган йўловчи чегирма амал қилган кунда сотиб олган миқдорда қайтариб олади;
- 2023 йил 4 ноябрдан бошлаб авиарейсларда тўлиқ фойдаланилмаган, чегирма билан чиқарилган авиачипталар қайта расмийлаштирилган/қайта бронь қилинган тақдирда, чегирмалар қўлланилмаган ҳолда тўлиқ тариф даражасига қўшиш зарур;
- 2023 йил 7 февралдан 4 октябргача бўлган даврда илгари берилган авиачипталар авиақатновлар учун қайта расмийлаштирилган/қайта бронь қилинган тақдирда, чегирма тарифга қўлланилмайди;
- 2023 йил 11 апрелдан бошлаб чегирма билан чиқарилган қисман фойдаланилган авиачипталар рейсларга қайта расмийлаштирилган/қайта бронь қилинган тақдирда, чегирма акция муддатига тўғри келмаган 2-сегментга нисбатан қўлланилмайди;
- чегирма фақат акция муддатига тўғри келадиган сайт учун амал қилади;
- чегирмаларни бирлаштириш (болаларники бундан мустасно) тақиқланади;
- чегирма Тошкент-Нью-Йорк йўналиши бўйича эълон қилинган барча индивидуал эконом ва бизнес-класс тарифларига, бориш ва қайтиш учун рухсат этилади.
Чегирмали авиачипталарни www.uzairways.com сайти, “UzAirways” мобил иловаси, Ўзбекистон "Airways Sales" филиали, унинг агентлари ва хориждаги ваколатхоналаридан харид қилиш мумкин.