Афро-америкалик шахснинг полициячилар томонидан ўлдирилиши ортидан АҚШ бўйлаб норозилик намойишлари авж олмоқда

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари асфальтда қуролсиз одамни калтаклагани акс этган кадрлар кўплаб америкаликларда норозилик уйғотди.

7 январь куни Теннесси штатининг Мемфис шаҳрида автомобиль ҳайдовчиси Тайра Николс текшириш учун тўхтатилган. Расмийлар томонидан эълон қилинган видеода беш нафар полициячи ёлвориши ва қаршилик кўрсатмаганига қарамай, фуқарони бир неча дақиқа калтаклагани аниқ кўрсатилган.

Шанба кунидан бошлаб Нью-Йорк, Вашингтон ва бошқа кўплаб шаҳарларда митинглар бўлиб ўтмоқда. Бироқ, бу ҳодисада уни бошқа ҳолатлардан ажратиб турадиган бир муҳим томони бор. Қора танли фуқаро полициячилар томонидан ўлдирилган. Шу боис бу сафар намойишлар Америкада полиция зўравонлигига қарши кураш сифатида баҳоланмоқда.