Нью-Йорк маъмурияти "қотил инстинкти" талаб этилувчи иш ўрни эълон қилди

Нью-Йорк ҳукумати шаҳарнинг каламушларга қарши кураш хизматига раҳбар қидираётгани ҳақида расмий эълон берди. У "қотил инстинкти"га эга бўлиши керак.

Мэрнинг операциялар бўйича ўринбосари номидан берилган баёнотда, шунингдек, очиқ лавозимга идеал номзод юқори мотивация ва “маълум даражада қонхўр” бўлиши кераклиги айтилган.

"Каламушлар бу вакансиядан нафратланади. Аммо 8,8 миллион Нью-йоркликлар ва шаҳар расмийлари уларнинг кўпаймаслиги учун сиз билан ишлашга тайёр", дейилган баёнатни нусхасини Wall Street Journal нашри келтиради.

Газета таъкидлаганидек, Нью-Йоркдаги каламушларни йўқ қилувчи олдида "қаҳрамонона вазифа" турибди, чунки мегаполисда каламушлар сони 2 миллионга чиқиб кетган.

Юқоридаги талабларга қўшимча равишда, номзод Нью-Йорк фуқароси бўлиши ва бакалавр даражасига эга бўлиши керак. Таклиф этилган иш ҳақи йилига 120 000 дан 170 000 долларгача.