ОАВ соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим тасдиқланди

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4619-сон, 26.02.2020 й.) қабул қилинди.

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида таъкидланишича, қарор билан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2019 йил 14 июнь куни Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг кенгаши йиғилишида имзоланган.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.