Одамлар ҳисобидан даромад оляпсизми, уларнинг ҳурматини жойига қўйинг
- 17.03.2020 17:50
- 287
- Жамият
Юртимизда коронавирус қайд этилгач, айрим бозор ва озиқ-овқат дўконларида узундан-узун навбатлар кузатила бошланди.
Баъзи жойларда тадбиркорлар аҳоли талаби ошганидан фойдаланиб, озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархини ошириб сотишга уринмоқда. Аҳоли маҳсулотларнинг тақчиллиги ёки нархларнинг ошиб кетишидан хавотирга тушиб, кунлик эҳтиёжларидан зиёд егуликларни жамлаб олишга интилаётир.
Самарқанд шаҳар “Лоҳутий” жоме масжиди имом-хатиби Ўткир Умрқулов шаҳардаги “Мармар деҳқон бозори”да бўлиб, сотувчи ва харидорларга бугунги вазиятни оғирлик, босиқлик, сабр ва интизом билан енгиб ўтишга, мутахассисларнинг кўрсатмаларига риоя қилиш, сотувчиларнинг нарх-наволарни сунъий оширишга интилмасликлари, ўз навбатида, аҳоли томонидан ҳам харид қилишда меъёр билан иш кўришлари ҳақида тушунчалар берди.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ибратли ҳикоя: “Генерал” оқсоқол (Ҳайдовчи ҳангомаси)
- 57 дақиқа аввал
- Мутолаа
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Кеча, 14:37
- Таълим