Одамлар онгини заҳарли ғоялардан сақлаш зарур

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши курашиш мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Унда вилоят давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар бош­қармалари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги ва "Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти вилоят филиали масъуллари иштирок этдилар.

- Ҳозирги вақтда дунёнинг турли жойларида террорчилик ва экстремистик ҳаракатлар авж олганлиги тинч аҳолига моддий ва маънавий зарар етказмоқда, - дейди вилоят ИИБ терроризмга қарши курашиш бошқармаси ходими Д.Тиркашев. - Бунинг олдини олиш учун барча бирдек курашиши лозим. Аввало, одамлар онгини турли заҳарли ғоялардан сақлаш ва бепарволикларга чек қўйишимиз керак.

Тадбир якунида мавзуга оид ҳужжатли фильм намойиш этилди.

 

"Диний экстремизм ва терроризм жамият тараққиётига таҳдид"

Вилоят архив иши ҳудудий бошқармасида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир шундай номланди.

Вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари ва архив иши бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда сўз олганлар диний фундаментализмнинг келиб чиқиши, унинг ғояси ва мақсадлари ҳақида гапирди.

Шунингдек, тадбирда диний экстремизмнинг кўринишлари ҳамда жаҳон ҳамжамиятига таҳдиди, халқаро терроризм ва унинг оқибатлари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Б.ПЎЛАТОВ.