Одобнома: Дор

Бир киши жиноят қилди. Уни тутишди ва қирол судига олиб келишди. Унинг қилмиши ўлим жазосига тенг эди, лекин қирол унга ўз тақдирини ўзи ҳал қилишни таклиф қилди: дор ёки катта қўрқинчли пўлат эшик орқасига бормоқ. Жиноятчи дорни танлади.

Бўйнига арқонни солганларида тўсатдан сўради:

-У ерда, эшик орқасида нима бор?

Қирол кулимсиради:

-Қизиқ, мен ҳамма гуноҳкорга шу танловни таклиф қиламан ва ҳамма дорни танлайди.

-Айтинг, эшик орқасида нима бор? Мен барибир ҳеч кимга айтолмайман, - ўтинди жиноятчи илмоққа ишора қилиб.

Қирол бироз жим тургач, жавоб берди:

-У ерда озодлик. Лекин одамлар ноаниқликдан шунчалик қўрқишадики, ундан дорни афзал кўришади.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.