Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди “Жамиятда юксак маънавиятни ва қонун устуворлигини таъминлашга кўмаклашиш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун танлов ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа буюртманомалари қабул қилинади:
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий қоидалари, тамойиллари ва мақсадларини очиб беришга, қонун меъёрлари ҳақида билимлар тарғиботига қаратилган махсус нашрлар, мақолаларни тайёрлаш ва чоп этиш;
- аҳоли ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишга, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш;
- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда ННТ фаоллигини ошириш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, ҳуқуқий онгни юксалтиришга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
- қонунларнинг инсонлар ҳаётига реал таъсир даражаси ва аҳоли билан мулоқотнинг янги усулларини, қонунларнинг ижтимоий муносабатларни бевосита тартибга солишдаги роли ва аҳамиятини юксалтиришда ижтимоий шерикликнинг инновацион усулларини жорий этиш;
- сифатли ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтиришга, аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга, маҳаллалар ободлигини таъминлашга кўмаклашиш;
- аҳолининг маънавий-ахлоқий, психологик билимларини ошириш, оилада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, жамиятда соғлом маънавий муҳитни таъминлашни қўллаб-қувватлаш;
- кекса авлод вакилларига ғамхўрлик кўрсатиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёши улуғ инсонларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, ёшлар томонидан уларнинг ҳаётий тажрибаларини ўрганиш, кексаларни ҳурмат қилишга, эъзозлаш, ғамхўрлик кўрсатиш туйғусини шакллантиришга кўмаклашиш;
- ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини, қонуний манфаатларини амалга оширишда тенг шароитлар яратиш, ҳаёт сифатини яхшилаш, меҳнат фаолиятига мослаштиришга ёрдам кўрсатиш;
- ёшларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга, фидойилик туйғуларини қарор топтиришга кўмаклашиш;
- аёллар, болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлашда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш;
- вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;
- одам савдоси, ноқонуний меҳнат миграциясидан жабр кўрган аҳолига тизимли профилактик тарғибот, ташвиқот ва реабилитация чора- тадбирларини амалга оширишда жамоатчилик назоратини таъминлаш;
Давлат гранти танловида иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати.
- www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.
- Давлат рўйхатидан ўтказилган Устав (Низоми) ҳамда гувоҳноманинг муҳр билан тасдиқланган нусхаси.
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.
- Манфаатдор давлат ва йирик жамоат ташкилотлари билан тузилган ижтимоий шериклик қўшма режалари илова қилиниши мумкин.
Битта лойиҳа учун давлат гранти миқдори – 30 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2019 йил 23 августдан 25 сентябргача қабул қилинади.
Ҳужжатлар “Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди” номига: 100163, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй манзилига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 форматда) юборилиши шарт.
Ҳужжатлар намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.