Олий суднинг Самарқанд вилоятидаги сайёр қабулида 21 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари И.Муслимов ва Олий суд судьялари томонидан бугун Каттақўрғон шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда жами 89 нафар фуқаро қабул қилинди.

Қабул қилинган фуқароларнинг 32 нафари жиноят ишлари бўйича, 29 нафари фуқаролик ишлари бўйича, 27 нафари маъмурий ишлар буйича ва 1 нафари иқтисодий ишлар бўйича судларга мурожаат қилишди.

Шундан 24 нафар фуқаронинг оғзаки мурожаати, 65 фуқаронинг ёзма мурожаати қабул қилинди.

Жами 89 та мурожаатдан 24 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 65 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб қаноатлантирилди.

17 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан назорат тартибида ва вилоят судларига тааллуқлилиги бўйича ҳал қилиш учун қабул қилинди ва барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов ҳайъатларига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

48 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:

- жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди томонидан 9 та, Каттақўрғон тумани суди томонидан 3 та, Пахтачи тумани суди томонидан 9 та, жами 21 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди;

- 6 нафар фуқаро ташаккурнома билдирди;

- 1 нафар мурожаат жойида қаноатлантирилиб, суд қарори берилди;

- шунингдек, 20 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар сайёр суд мажлисида кўрилиб, уларнинг мурожаати қаноатлантирилди ва МЖтКнинг 271-моддаси 1-қисми ва 21-моддасига асосан маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.

Шу билан бирга Олий суд раиси ўринбосари И.Муслимов томонидан 2020 йил 10 ноябрь куни Самарқанд туманида ўтказилган сайёр қабулда мурожаат қилган Б.Баҳронбековнинг онаси Ф.Бобоқуловага оид жиноят иши бўйича чиқарилган суд ҳукми ижросини вақтинчалик тўхтатиб туриш ҳақидаги важи қаноатлантирилиб, суд ҳукми ижроси жойида тўхтатилди.