Оқдарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.О. “Галаравот” МФЙ ҳудудидаги хонадонида ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ундан жувоз ускунаси, истеъмолга яроқсиз ёғ, 846 килограмм чигит ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.