Оқдарёда шифокорнинг ноқонуний “бизнеси” фош этилди
Кейинчалик «уддабурон» шифокор ушбу харидорларга яна 10 дона психтроп моддасини етказиб беради.
Мўмай даромад У.Баҳодировнинг нафсининг янада ҳакалак отишига сабаб бўлди. У руҳий касал фуқаро З.Т.га шифокор кўрсатмаси асосида берилган 12 дона психотроп моддасини унинг онаси ишончига кириб, қўлга киритади.
Шарафли касби номига доғ туширган бу кимсанинг жинояти узоқ давом этмади ва ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан фош этилди.
У.Баҳодировга суд ҳукми билан тегишли жазо тайинланди.
F.АБДУСАМАТОВ.