Оқдарёда турмуш ўртоғини ўлдирган шахс ўз жонига қасд қилди
- 13.11.2019 10:45
- 419
- Ҳодиса
Жорий йилнинг 12 ноябрь куни соат 00:10 ларда Самарқанд вилояти Оқдарё тумани, Бошдархон маҳалласида яшаган Хамид Т. (1986 йилда туғилган, якка тартибдаги тадбиркор) турмуш ўртоғи Дилором В. (1994 йилда туғилган, уй бекаси) билан ўзаро жанжаллашиб, уни қўллари билан бўғиб ўлдириб, сўнгра яшаш уйида арқон билан ўзини осган ва жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Теглар:
жонига қасд
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа