Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланган
- 09.02.2022 23:07
- 221
- Таълим
Таълим муассасалари педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлади.
Бундай ҳуқуқбузарлик учун:
- фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМнинг) 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн. 350 минг сўмдан 1 млн. 890 минг сўмгача);
- мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорида (1 млн. 890 минг сўмдан 2 млн. 700 минг сўмгача) жарима қўлланилади.
Шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса:
- фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (1 млн. 890 минг сўмдан 2 млн. 700 минг сўмгача);
- мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорида (2 млн. 700 минг сўмдан 4 млн. 50 минг сўмгача) жарима қўлланиши мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Темурийлар даврининг буюк меъмори
- 13 дақиқа аввал
- Маданият
Олимлар уруғлик картошка етиштиряпти
- 2 соат аввал
- Қишлоқ хўжалиги
Ҳаётни сақлаб қолган билим: Мансурнинг ҳикояси
- Бугун, 14:13
- Жамият