Осмондаги жанг

Номаълум учувчи жисмлар билан боғлиқ ҳодисаларга узоқ вақт уйдирма, хом-хаёл деб қараб келинди. Аммо XXI асрга келиб олимлар, астрономия тадқиқот марказлари ҳам ўзга сайёраликлар мавжудлиги, улар Ерга мунтазам ташриф буюриб туришганини тан олмоқда.

Ўзга сайёраликлар ким, коинотнинг қайси буржидан нима мақсадда келяпти, миллиардлаб километр масофани қандай қилиб кўз очиб юмгунча босиб ўтади? Бу саволлар жумбоқлигича қоляпти. НУЖлар билан тўқнашувлар юз бергани, нега бу воқеалар оммадан сир сақлаб келингани янада ҳайратланарли. Хўш, улар билан тўқнашув - осмондаги жангда ким ғолиб чиққан?

...1978 йил охирида НУЖ ҳаво ҳужумига қарши мудофаа марказий синов полигони устида 30 километр баландликда пайдо бўлди. Бу полигон Қозоғистоннинг Сари-Шаган саҳросида жойлашганди. Таниқли ракеткачи конструктор П.Грушин буйруғи билан 3РКC-75 зенит бўлинмаси НУЖга қарши ракета учирди. Нишон уриб туширилди. Унинг бўлаклари майда-майда бўлиб, парчаланиб полигонга сочилиб кетди. Шахсий таркиб бир ҳафта НУЖ бўлакларини топиш учун ҳудудни тинтиб чиқди, бироқ кичкинагина яшикнинг парчасидан бошқа ҳеч нарса топишмади.

Топилма яшикча парчаси илмий тадқиқот институтида текшириб кўрилди. НУЖ кремийдан иборат аллақандай материалдан тайёрланган экан. Яъни, Ерда кам учрайдиган молекулалари номаълум металлдан иборат эди.

...1980 йил Свердловск области осмонида тунда бир гуруҳ учар ликопчалар билан ҳаво хужумига қарши мудофаа кучлари ўртасида чинакам жанг бўлди. Осмонга кўтарилган МИГ қурувчи самолёти НУЖлардан бирини уриб туширди. Эрталаб 12 кишидан иборат махсус отряд вертолётда НУЖ қулаган жойга етиб келди.

Кема - НУЖ улкан диск шаклида бўлиб,баландлигини 5 метр, айланаси 26 метр эди. Ичида иккита пакана биологик мавжудотнинг танаси топилди. Улар биологик муаммолар тиббий тадқиқот институтига жўнатилди.

...1985 йилда Совет ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қирувчи самолётлари яна НУЖни уриб туширишга муваффақ бўлди. 11 июлда Кавказдаги “Минерал вода аэропортидан 90 километр нарида радиолакатор етти-саккиз километр баландликда еттита номаълум объектни қайд этди. Улардан сигналларга жавоб бўлмагач, Ростов-Дондан қирувчи Миг–25 самолёти осмонга кўтарилди. Самолёт уларни қўнишга мажбур этганда НУЖлар рўпарама-рўпара ҳужумга ўтди. МИГ уларга қарши иккита ракета отишга мажбур бўлди, бири нишонга аниқ тегди, қулаб тушган НУЖ улкан дисксимон эди. Ичидаги иккита гуманоид радиактив нурланишдан ҳалок бўлганди. Уриб туширилган НУЖлар, уларнинг ичидаги гуманоидлар махфий тадқиқот иснтитутларида синчиклаб текширувдан ўтказилгани, тегишли хулосаларга келинганига қарамай ҳамон сир сақланмоқда.

НУЖлар билан жанг АҚШ да ҳам содир бўлган. Ҳатто улар ичида омон қолган гуманоид - биологик мавжудотлар билан мулоқот олиб борилган, бироқ ҳозирча барча тўқнашувлар сирлигича қолишмоқда.

Т.Шомуродов тайёрлади.