Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўтмишдагидек яшаётган қабилалар

Бугун ҳам Ер юзида ўтмишдагидек яшаётан қабилалар мавжудлигига ақлбовар қилмайди. Аммо бу ҳақиқат.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, ер юзида бугунги ҳаёт билан ҳамнафас турмуш кечирмаётган камида 100 та қабила бор. Бу одамлар Жанубий Америка чангалзорлари, Ҳинд ва Тинч океани оролларида ибтидоий ҳаёт кечиришади, цивилизация билан алоқада эмас.
Ана шундай қабилалардан бири 2008 йилда Амазонка ўрмонларида аниқланган. Худди ўша ерда Бразилияда ташқи дунёдан бехабар маҳаллий қабила топилган. Яқинда эса бразилиялик тадқиқотчилар кейинчалик «Ердаги энг ёлғиз одам» деб аталган эркакни аниқлашди. Унинг барча қабила аъзолари олишувда ўлдирилган, у чангалзорда ёлғиз 22 йил яшаган.

Т.Шомуродов тайёрлади.