Озарбайжон ва Арманистон сулҳ тузишга эришди
- 10.10.2020 14:00
- 403
- Хориж
Москвада ўтказилган музокаралар якунига кўра, Озарбайжон ва Арманистон Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
Келишув режими Қизил Хоч воситачилигида ҳарбий асирларни, ҳибсга олинган бошқа шахсларни ва ҳалок бўлганлар жасадларини алмаштириш билан бошланиб, 10 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 дан эътиборан кучга киради. Ўт очишни бекор қилишнинг аниқ параметрлари алоҳида келишиб олинади.
Арманистон, Озарбайжон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Зограб Мнацаканян, Жейхун Байрамов ва Сергей Лавров ўртасида бўлиб ўтган музокаралар 9 октябрь куни бошланиб, 10 октябрга ўтар кечаси якунланди. Музокаралар ўн соатдан ортиқ давом этди.
Мнацаканян ва Байрамов Россия президенти Владимир Путин таклифига биноан, 9 октябрь куни Москвага етиб келишди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа