Ўзбек-қозоқ чегара ўтказиш пунктларида мингга яқин юк автомобилларининг тирбандлиги кузатилмоқда

Божхона қўмитасининг маълум қилишича, икки мамлакат мутасадди идоралари муаммони бартараф этишга қаратилган таклифларни илгари сурмоқда. Хусусан, Ўзбекистон томони асосан кундузги вақтда фаолият юритувчи “Малик” (Ўзбекистон) – “Сирдарё” (Қозоғистон) ўтказиш пунктини суткалик режимга ўтказишни таклиф қилмоқда.

Бундан ташқари, ҳаракатланаётган ҳайдовчиларнинг фуқаролиги ва транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган давлатга доир чекловларни бекор қилиш таклифи илгари сурилмоқда. Бунинг учун иккала давлат ўртасида 2001 йилда имзоланган келишувларга ўзгартиришлар киритиш лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилган.

“Яллама” (Ўзбекистон) – “Б.Конысбаев” (Қозоғистон)  чегара-божхона постлари орқали юк автотранспорт воситаларининг ўтказувчанлигини суткасига 700 тагача кенгайтириш имконияти кўриб чиқилмоқда.