Ўзбекистон 10 ойда 471,8 миллион АҚШ долларига тенг ёғоч импорт қилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 471,8 миллион АҚШ долларига тенг ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини импорт қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 37,7 миллион АҚШ долларига кам.

Ўтган 10 ой мобайнида импорт қилинган ёғоч ва ёғоч маҳсулотларининг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:

- Россия – 433,7 миллион

- Хитой – 14,6 миллион

-Туркия – 5,2 миллион

- Белорусь – 3,5 миллион

- Италия – 2,7 миллион АҚШ доллари.

Маълумот ўрнида: бу йил Ўзбекистон 49 та хорижий давлатлардан ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини импорт қилган.