Ўзбекистон хориждан 781,7 минг дона мобил телефон импорт қилди
- 30.11.2020 12:55
- 27
- Хориж
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, мамлакатимизга қиймати 64,6 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 781,7 минг дона мобил телефонлари импорт қилинган.
Мамлакатимиз 19 та давлатдан мобил телефонлари импорт қилган.
Ўзбекистон мобил телефонларини энг кўп импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 556,6 минг дона
- Вьетнам – 143,4 минг дона
- Ҳиндистон – 36,7 минг дона
- БАА – 23,9 минг дона
- Россия – 11,3 минг дона
Маълумот ўрнида, мамлакатимизда 2019 йилда 235 минг дона, қиймати 31,7 миллиард сўмлик уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа