Самарқанд вилояти 74 давлат билан товарлар ва хизматлар импортини амалга оширган
2020 йил январь-август ойларида импорт ҳажми 707,8 миллион АҚШ долларини ташкил қилиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 78,5 фоизни ташкил этди.
Импорт қилинган маҳсулотлар орасида энг катта улуш машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари 35,9 фоизни, асосан материал турига қараб классификацияланган саноат товарлари 18,9 фоизни ҳамда кимёвий воситалар 32,4 фоизни ташкил қилган.
2020 йил январь-август ойларида Самарқанд вилояти 74 давлат билан товарлар ва хизматлар импортини амалга оширган.
Импортда вилоятнинг асосий ҳамкорлари Хитой, Россия Федерацияси, Туркия, Қозоғистон, Япония, Словения ва Германия давлатлари бўлиб уларнинг жами импортдаги улуши 70,1 фоизни ташкил қилмоқда.
Вилоят импортида асосий ҳамкор давлатларнинг улуши қуйидаги диаграммада акс эттирилган.
Юртимизда ривожланиш юксалган сари сармоявий муҳит яхшиланиб бормоқда. Бунинг натижасида машина ва ускуналар, шунингдек, уларнинг қисмларининг импортига бўлган эҳтиёж ошиб бормоқда.
Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.