Ўзбекистон — Францияда расмийлари қишлоқ хўжалигида ҳамкорлик масалаларини келишиб олди

Францияда Халқаро Париж қишлоқ хўжалиги кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Мазкур кўргазмада Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов иштирок этмоқда.
Ташрифнинг илк кунида, Қишлоқ хўжалиги вазири Франция тараққиёт агентлиги вакили Сандра Руллиер, Франция Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш тадқиқот маркази (CIRAD) раҳбари Элизабет Мартин ва Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, атроф-муҳит ва глобал саломатлик бўйича таълим ва тадқиқот альянси «Агреэниум» вакили Жером Бове билан учрашди.

Унда Франция тараққиёт агентлигидан грант маблағларини жалб этган ҳолда Ўзбекистонда тупроқ унумдорлигини ошириш, янги экин навларини яратиш, иқлим ўзгаришини олдини олиш ва қишлоқ хўжалиги стратегиясини қўллаб қувватлаш йўналишларида (CIRAD) ва Agreenium илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда тадқиқотлар ва изланишлар ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, Франция тараққиёт агентлиги томонидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги механизацияси, мева-сабзавотчиликни ривожлантириш ва томорқа ер майдонларида вертикал иссиқхоначиликни ташкил этишга қаратилган молиялаштириш манбааларини шакллантириш муҳокама қилинди.