“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК байрам чегирмаларини эълон қилди

МАК Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан чегирмалар эълон қилди.

Компания 31 августдан 3 сентябрга қадар ички йўналишда амалга ошириладиган барча қатновлар учун чегирмалар эълон қилди. Чипта харид қилаётганда чегирмани Ўзбекистон фуқаролари билан бир қаторда хорижий фуқаролар ҳам олишлари мумкин.

Байрам чегирмалари:
• Индивидуал йўловчилар учун – 30%;
• Сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), лицей ва олий ўқув юртлари, коллежлар талабалари, мактаб ўқувчилари, ЎзР ИИВ, ТВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ тизимларидаги махсус таълим муассасалари ва бошқа идораларнинг тингловчи ва ўқувчилари учун – 40%;

• Оила учун (2 ёки ундан кўп одам, шунингдек, эр ва хотин; эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари; 18 ёшгача бўлган фарзандини кузатиб борадиган ота-оналар) – 50%;
• Нафақахўрлар ва ногиронлар учун – 50%;

• 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши давридаги фидокорона меҳнати ва ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун – 50%;

• Чернобил АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқароларимиз учун – 50%.
Чегирмали авиачипталарни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг авиачипталарни сотиш марказий офиси ва Ўзбекистон аэропортлари кассаларида чегирмаларни олиш ҳуқуқини берувчи, тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда харид қилиш мумкин.