Ўзбекистон кубоги: “Динамо” амалдаги чемпион “Насаф” билан дуранг ўйнади

Кеча Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган “Динамо” – “Насаф” баҳси бўлиб ўтди.
Биринчи бўлимнинг 37-дақиқасида “Насаф” футболчиси Шароф Муҳиддинов пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 58-дақиқада “Динамо” легионери Кожо Жоэл ҳисобни қисқартирди 1:1.

76-дақиқада Жоэлнинг узатмасидан кейин Хислат Халилов самарқандликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 79-дақиқада эса Марушич ҳисобни тенглаштирди - 2:2. 90+1-дақиқада Хислат Ҳалилов жамоасини яна олдинга олиб чиққан бўлса, кўп ўтмай Акмал Мозговой ҳисобни тенглаштирди – 3:3.
Шу тариқа, учрашув жанговар дуранг билан якунланди ва жамоалар бир очкодан ишлаб олди.

Вадим Абрамов шогирдлари Ўзбекистон кубогининг 1-турида ҳам “Андижон” билан дуранг қайд этган эди ва айни пайтда гуруҳда иккинчи ўринда бормоқда. Агар жамоамиз 28 апрель куни “Навбаҳор”ни мағлуб қилса, “ўлим гуруҳи”дан чиқади.