Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева 1956 йил 24 июлда Андижон вилоятида туғилган

Танзила Норбоева 1981 йил Тошкент давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1974 йил Шаҳрихон туманидаги мактабда ўқитувчилик билан бошлаган. 1975-1995 йиллар давомида таълим муассасалари, ташкилотларда турли лавозимларда ва Халқ демократик партиясида фаолият олиб борган.

Танзила Норбоева 1995-2010 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда меҳнат қилган. 2010-2016 йилларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси бўлган.

Танзила Норбоева 2019 йил Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Сенат Раиси лавозимига сайлангунга қадар (2016-2019 йиллар) Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.

Танзила Норбоева “Шуҳрат” медали, “Меҳнат шуҳрати”, “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган.