Ўзбекистонда жисмоний машғулотлар билан шуғулланадиган шахслар улуши қанча?

Давлат статистика қўмитаси уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан, жорий йилнинг январь-сентябрь ҳолатига жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи шахслар (уй хўжаликлари аъзолари) улуши 59 фоизни ташкил этди.
Шундан:
— эркаклар – 65,4 %
— аёллар – 52,4 %
Жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи шахсларнинг шаҳар ва қишлоқ аҳолиси бўйича таҳлил қилинганда:
— шаҳарда жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчилар – 60,6 %
— қишлоқ жойларда жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчилар – 57,2 %