Ўзбекистонда кейинги босқичга чиқиш учун оддий йўл қолмади, аммо...
Гуруҳда муддатидан олдин биринчи ўринни нақд қилган Германия Эквадорга қарши баҳсда ғалабани истамади шекилли, якунда мағлуб бўлди. Бу натижа Ўзбекистоннинг кейинги босқичга чиқиш йўлларини қисқартирди: аввал ҳар қандай ғалаба биз учун етарли бўлиши мумкин бўлган тўртта сенарий бор эди, энди эса улардан фақат учтаси қолди.
Энди Ўзбекистон кейинги босқичга чиқиш учун Конгони камида 4:0 ҳисобида мағлуб этиши керак бўлади. Яъни қолган учта зарур натижа қайд этилса ва Ўзбекистон йирик ҳисобда ғалаба қозонсагина, плей-оффга чиқиш имконияти сақланиб қолади.
Ҳа, яна бир йўли бор, лекин у энг охирги ўйинга боғлиқ. Ўзбекистон Конгога қарши баҳсни якунлаганидан сўнг Австрия Жазоирга қарши майдонга тушади. Агар ўша учрашувда Австрия, масалан, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонса, Ўзбекистонга Конгони исталган ҳисобда ютиш ҳам етарли бўлиши мумкин.
Хуллас, умид ҳали сўнмаган. Гарчи бунинг учун бир нечта но реал натижалар керак бўлса-да, имконият охирги турнинг сўнгги учрашувигача сақланиб қолади.